ЭЪЛОН
“ЎЗСАНОАТЭКСПОРТ” АЖ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА
“Ўзсаноатэкспорт” Акциядорлик Жамияти акциядорларининг 2025 йил 25 июн куни бўлиб ўтган 2024 йил фаолияти якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишида қабул қилинган қарорига асосан битта оддий акция учун дивидендлар миқдори - 0,0057 сўм миқдорида белгиланди ёки оддий акция номинал қийматига нисбатан 0,57%.
Дивидендларни тўлашнинг бошланиш санаси 2025 йил 05 июл, дивидендларни тўлашнинг тугаш санаси 2025 йил 02 сентябр.
Ҳисобланган дивидендларни тўлаш Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси ёки инвестиция воситачилари орқали акциядорнинг мавжуд банк ҳисобварағига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда автоматик равишда амалга оширилади.
Ҳисобланган дивидендларни олиш бўйича “Ўзсаноатэкспорт” АЖ акциядорларидан 100170, Тошкент шахар, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 107 уй, 3 қават, 330 хона манзилига мурожаат қилишларини сўраймиз.
Электрон почта: info@use.uz
Маълумот учун телефон:
+998712094848 (505) корпоратив бошқарув бўйича мутахассис.